Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
2022-11-01 20:44:22 152
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йил 1 ноябр соат 23:00 дан 3 ноябр соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қиламиз.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмаслигини эслатиб ўтамиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати