Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақасида ғолиб бўлган ёшларнинг маҳалласида спорт майдончалари қурилмоқда

×

 2022-11-01 08:44:55    64

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, жорий йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақаларида Ўзбекистон тумани ёшлари ҳам муносиб иштирок этиб, баҳсларнинг Республика босқичида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашган эди.

Хусусан, туманнинг Абдурахмон Жомий, Давлатботир ва Оқмачит маҳаллаларида яшовчи йигит-қизлар спортнинг волейбол ва енгил атлетика турлари бўйича олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган.

Мусобақанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, турнирда ғолиб бўлган иштирокчиларнинг маҳаллаларига уч турдаги спорт майдончаларини қуриб бериш белгиланган.

Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан Абдурахмон Жомий номли маҳалласида универсал спорт майдончасининг қурилиш ишлари бошланди.

Маҳаллада жойлашган спорт мактаби ҳудудида қурилаётган 15x30 метрли майдонда мини-футбол, волейбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш имконияти бўлади.