Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ички ишлар ходимлари ва соҳа фахрийлари шарафланди
2022-10-29 22:51:44 143
Ўзбекистон туманида ички ишлар идоралари ходимлари касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Туманимизда хизмат қилаётган осойишталигимиз посбонлари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими, ўз ҳаётини эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган мард ва садоқатли, ватанпарвар юрт посбонлари шаънига самимий тилаклар билдирди. Ички ишлар тизимида кечаётган тизимли ислоҳотлар, соҳа вакилларининг туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги фаолияти тўғрисида тўхталиб, мардoна xизматлари учун ходимларга самимий миннатдoрчилик билдирилди.
Байрам тадбирида эл-юрт тинчлиги, осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этишда жонбозлик кўрсатган, ўз хизмат вазифасини бажаришда алоҳида намуна кўрсатган бир гуруҳ ходимлар ҳамда узоқ йиллар давомида соҳада самарали фаолият юритган фахрийлар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган байрам тадбирида санъаткорлар, сўз ва аския усталари иштирокида бадиий дастур намойиш этилди.