Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тўлқин қишлоғида ҳам 2 километрдан зиёд масофада ичимлик суви тармоғи тортилмоқда
2022-10-28 17:39:16 125
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган манзили тадбир ва дастурлар ижроси таъминлаб борилмоқда.
Шу мақсадда, тумандаги “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тўлқин қишлоғида ҳам 2 километр масофада янги ичимлик сув тармоғи тортилмоқда.
Аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсад қилинган мазкур тадбир Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида бажарилмоқда.
Айни кунларда пудратчи ташкилот вакиллари қишлоқ кўчаларида траншея қазиш, бетон сув халқаси (колодец) ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишларини жадаллик билан амалга оширмоқдалар. Таъкидланишича, шу кунгача режадаги белгиланган ишларнинг ярмидан кўпи уддаланган.
Бошланган ишлар яқин кунларда ўз ниҳоясига етиши билан, қишлоқдаги 190 дан ортиқ хонадонда яшовчи 1 минг 50 нафардан зиёд фуқаро ҳамда 100 дан зиёд болалар тарбияланаётган 59-давлат мактабгача таълим ташкилотининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ҳал этилади.
Маълумот ўрнида, шу йилнинг июл ойида туман ҳокими ушбу қишлоқ ва айни 59-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганган ҳамда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриш белгиланган эди.