Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган футбол фестивали Яйпанда ҳам кўтаринки руҳда давом этди
2022-10-27 17:16:17 133
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда миллионлар ўйинни оммалаштириш, ўзбек футболининг 110 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Республика миқёсида оммавий футбол фестиваллари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, мазкур тарихий сана Ўзбекистон туманида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.
Байрам доирасида кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исақов, Шуҳрат Мақсудов каби ўзбек футболининг фахрий юлдузлари, футбол жамоатчилиги вакиллари Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳига ташриф буюрди.
“Турон” профессионал футбол клубининг қароргоҳида бўлган меҳмонлар Яйпаннинг футбол тарихи, жамоа фаолияти ва истиқболли режалар билан яқиндан танишиб, туманда янада ривожланаётган футбол муҳитини алоҳида эътироф этишди.
Тадбир давомида ўзбек футболининг уч авлод учрашуви ҳам ташкилланди. Миллионлар ўйинининг таниқли намояндалари клуб академиясининг ёш тарбияланувчилари билан самимий суҳбатларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, қимматли маслаҳатларини берди. Бўлажак футбол юлдузларига эсдалик совғалари топширилди.
Шу куни ўйингоҳдаги Ўзбекистон Суперлигаси 23-тур доирасидаги “Қўқон-1912“ - “Сўғдиёна” учрашувидан аввал вилоятимиздаги бир қатор футбол фидоийлари ЎФА томонидан муносиб тақдирланди. Шу қатори, “Турон” ПФК таъсисчиси Қодирхон Аҳмедов “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонига муносиб деб топилиб, махсус нишонни клуб президенти Олимхон Аҳмедов қабул қилиб олди.
Шундан сўнг, ўзбек футболи фахрийлари жамоалар иштирокидаги учрашувни томоша қилдилар. Шиддатли кечган баҳс эса қўқонликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.