Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик яна 71 нафар ёшларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ҳал этишга 221 млн. 700 минг сўмга яқин маблағ йўналтирилди
2022-10-26 15:38:49 116
Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш, муаммоларини ҳал этиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш тадбирлари тизимли давом эттирилмоқда.
“Дафтар” рўйхатидаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш давомида куни-кеча улардан яна 71 нафарига жами 221 млн. 700 минг сўмга яқин маблағ ҳисобида амалий кўмак кўрсатилди.
Хусусан, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъулларининг маълум қилишича, юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 38 нафар талаба йигит-қизнинг 103 млн. 423 минг сўмлик тўлов-шартнома пуллари, 11 нафар чақирилувчи йигитларнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун 63 млн. 565 минг сўмлик тўлови “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди.
Шунингдек, 1 нафар ёшнинг соғлигини тиклаш учун 5 млн. 500 минг сўм, 1 нафар ёшга эса ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиши учун 1 млн. 200 минг сўм маблағ жамғармадан йўналтирилди.
“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида “дафтар”даги 20 нафар ёшларнинг замонавий касбларни эгаллашлари, ахборот технологиялари соҳасида бепул ўқиши учун 48 млн. сўм маблағ ажратилди.