Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун, 25 октябрь, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни!
2022-10-25 08:52:59 155
2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 25 октябрь мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни ҳамда юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини бугунги касб байрами билан самимий қутлайди.
Ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари, туманимиз аҳолиси осойишталиги учун сарф этаётган, Ватанимиз, ҳудудларимиз тинчлигининг бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну кун хизмат қилаётган сиз каби мард ўғлонлар ва шижоатли аёлларнинг меҳнатини қадрлаймиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, фаровонлик тилаймиз.
Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, тинчлигимиз посбонлари!