Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 221 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқдаги қаровсиз эски бино ўрнида Қизил ярим ой жамияти кўмагида тиббиёт маскани ташкилланди

×

 2022-10-24 17:28:06    80

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Жонобод қишлоғидаги қаровсиз эски бино аҳолининг таклиф ва мурожаатларига асосан Қизил ярим ой жамияти Фарғона вилоят ташкилоти кўмагида таъмирланиб, кўркам ва мўъжаз тиббиёт масканига айлантирилди. 

Туман кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимига қарашли "Жонобод" тиббиёт пункти мақомини олган масканда қишлоқ аҳли учун муносиб қулайликлар яратилди.

Таъкидланишича, эски бинони қайтадан таъмирлаш ва замон талабларига мос шароитлар яратиш ишларига 110 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Ушбу эзгу лойиҳани амалга оширишда маҳалла ўрамидаги кўчаларда яшовчи 2 минг 300 нафардан зиёд аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати ва профилактика ишларини яхшилаш мақсад қилинди.