Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди
2022-10-21 18:16:50 132
Ўзбекистон тумани Дарвешобод маҳалласида жойлашган 23-умумтаълим мактабининг 16 ёшга тўлган 15 нафар йигит-қизларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тарзда ташкилланган ушбу тадбирда Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, устоз-мураббийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими ушбу қувончли онлар билан ёшларни табриклаб, юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда юрт равнақи, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар ва вояга етган 15 нафар ўғил-қизларга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини топширдилар.
– Тенгдошларим қатори мен ҳам фуқаролик паспортига эга бўлганимдан бахтиёрман. Бу унутилмас дақиқалар мутасадди раҳбарларимиз, устоз ва яқинларим иштирокида бундай тантанали кечгани эса шодлигимга шодлик қўшди, дейди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Гулшаной Йўлдашева. - Мактабни аъло баҳоларга битириб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирмоқчиман. Ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиш энг катта мақсадимларимдан бири.