Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари”-кенг имкониятлар эшиги
2022-10-21 14:51:41 123
"Ёшлар дафтари" ҳаётга татбиқ этилиши билан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар турмуш тарзида туб ўзгаришлар юз бермоқда.
Ушбу тизим асосида Ўзбекистон туманида ҳам йигит-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда.
Шу мақсадда, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбир ташкилланиб, унда “дафтар”даги яна 33 нафар ёшлар муносиб қўллаб-қувватланди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва жамоатчилик иштирок этди.
Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда туман туман ҳокими томонидан аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидланди. Ёшларни ана шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрниларини топишларига самимий тилаклар билдирилди.
Шу куни 27 нафар хотин-қиз замонавий тикув машиналарига, 5 нафар ёш замонавий мини-инкубатор, яна бир нафар ёш эса компрессор жиҳозига эга бўлди. Эътиборли жиҳати, бу ускуналар “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ёшларга субсидия асосида бепул берилди.
Бу орқали яна бир гуруҳ ёшларнинг шу йўналишлардаги бандлиги таъминланди.