Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муфтий ҳазрат нутқлари уламолар томонидан юқори баҳоланди

×

 2022-10-18 15:36:10    120

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 17 октябрь куни Қоҳира шаҳрида давом этаётган анжуманда муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бугунги кунда Фатво беришнинг масъулияти, унинг мўмин-мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни ва бу борадаги айрим муаммоли масалалар ҳақида маъруза қилдилар. Шу билан бир қаторда мавзу доирасида долзарб таклифларни анжуман иштирокчиларига тақдим этдилар. 

Муфтий ҳазратлари ҳозирги даврда жамоавий ижтиҳодга катта аҳамият бериш, фатво бериш масъулиятини янада ошириш ҳамда етарли илм ва далилларга эга бўлмай туриб фатво беришдан сақланиш каби масалаларни алоҳида урғуладилар. Шунингдек, илмсиз фатво беришнинг олдини олиш, адашган тоифаларга қарши курашишда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Бутунжаҳон фатво ҳайъати ҳузурида замонавий фатволарни ўрганиб, хулоса берадиган кенгаш тузиш каби муҳим таклифларни илгари сурдилар. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Фатво маркази фаолият олиб бораётгани ҳамда мазкур йўналишда фаол ва амалий ҳамкорлик қилиш муҳим эканини Муфтий ҳазратлари маълум қилдилар.

Нутқда баён қилинган муҳим масалалар ва амалий таклифлар Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, уламолар, давлат ва дин арбоблари томонидан юқори баҳоланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати