Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Зулфия" номидаги давлат мукофоти танловининг туман босқичи ўтказилди
2022-10-17 20:08:00 153
Бугун Ўзбекистон туманида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Яйпандаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкилланган тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақова мазкур танлов давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ янгича мезонлар асосида ўтказилаётгани, ушбу давлат мукофоти истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани, бундай имкониятлар қизларни ўз билимини ошириб, келгусида янада етакчи ва фаол аёллардан бирига айланиши учун хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Жорий йилги танловнинг туман босқичида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 80 нафардан зиёд иқтидорли қизлар 7 та йўналиш бўйича ўз билим, истеъдод ва иқтидорларини зукколик билан намойиш этишди.
Туман танлов комиссияси аъзолари ҳар бир қизларнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари, эгаллаган ютуқлари, забт этган марраларини одилона баҳолаб, вилоят комиссиясига энг муносиб 7 нафар номзодларни тавсия этишди.