Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чорвачилик ривожи фаровонлик омили
2022-10-15 17:03:44 172
Чорвачилик халқимиз ризқ-рўзи бутунлигини таъминлайдиган асосий тармоқлардан бири. Соҳани жадал ривожлантириш эса аҳолини гўшт ва сут каби озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон туманида бугунги кунда чорвачилик йўналишида 40 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, улардан 15 таси наслчиликка ихтисослашган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай кўп тармоқли хўжаликлардан бири “Қораёзбобо” фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
2003 йилда ташкил топган фермер хўжалиги негизидаги наслли чорвачилик комплексида дастлаб 156 бош қорамоллар боқилган бўлса, бугун уларнинг сони 1300 тага етди. Шундан соғин сигирлар сони 450 бошдан ортиқ. Шунингдек, хўжалик қарамоғида 9 та туя, 4 от ва 170 та қўй мавжуд.
Комплексга ўрнатилган Туркия технологияси ҳисобланган замонавий сут соғиш ускуналари ёрдамида бир сигирдан кунига ўртача 22 литр сут соғиб олинмоқда.
Ўтган йилда 2700 тоннадан зиёд сут маҳсулоти етиштирилиб, "Lactalis Agro" МЧЖ ва “Садаф сут” оилавий корхоналарига шартнома асосида топширилди.
Шунингдек, ўтган йилда 300 бошга яқин наслли бузоқлар аҳолига етказиб берилган бўлса, 30 тоннадан зиёд гўшт маҳсулоти эса нафақат Ўзбекистон тумани балки, қўшни туман ва шаҳарлар Деҳқон бозорларида арзон нархларда сотилди.
Ҳозирги кунга келиб кўп тармоқли фермер хўжалигида жами 120 киши доимий ва 100 дан зиёд нафари мавсумий иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади.
Хўжалик раҳбарияти томонидан келгусида шу ернинг ўзида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш устида аниқ режа ва мақсадлар илгари сурилаётгани маълум қилинди. Қиймати 10 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи, кунига 10 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга корхонани барпо этиш мақсад қилинган ушбу лойиҳани амалга тадбиқ этиш орқали, яна кўплаб иш ўринлари яратилиши кўзда тутилгани қайд этилди.
Шу куни хўжаликнинг ўзида тумандаги ана шундай наслли чорвачилик фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашган туман ҳокими соҳанинг тумандаги ривожи, яратилган имтиёз ва шароитлар самарадорлиги билан биргаликда, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига қаратилган масалалар юзасидан ҳам суҳбатлашди.