Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг сайёр қабули: мурожаатлар ечимига хизмат қилиб

×

 2022-10-07 17:13:03    124

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев иштирокида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бугун “Туюл” маҳалласида ташкилланди. Унга туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам жалб этилди.


Туюллик 66 ёшли Мухаммаджон Мусурмонов маҳаллага ўрнатилган янги таянч устунларига электр тармоқларини тортиш ишларини жадаллаштириш ҳамда яна бир кўчадаги мавжуд трансформатор пунктини бошқа қулайроқ жойга кўчириш ишларини ташкил этишда амалий ёрдам сўради. 


Сайёр қабулга туманнинг Пасткиқўриқ маҳалласидан келган Муфари Қодирова эса бу йил 1-синфга қабул қилинган набирасини амалдаги тартиблар асосида ўз васийлигига олиш ва моддий ёрдам тайинланишида кўмак сўради.  


Шу каби, қабулда иштирок этган ҳар бир фуқароларнинг йигирмага яқин турли масалалардаги мурожаатлари ижрога қаратилиб, уларга муддат ва масъуллар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.