Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2022-10-05 22:51:52 126
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар тўғрисида;
Туманда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадлари ва ҳаражатлари ижроси тўғрисида;
“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси масъулларининг ҳисоботи;
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсуми доирасида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида;
Ўзбекистон туманида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан олиб борилган ишлар самарадорлиги тўғрисида ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, ўз ўрнида депутатлар томонидан берилган саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.
Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.