Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексалар эъзози-асрий қадрият: Ўзбекистон туманида “Кексалар ҳафталиги” юқори савияда ўтмоқда

×

 2022-10-05 19:09:20    151

PDF yuklash
Chop etish


“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида юртимиз ҳудудларида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” Ўзбекистон туманида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ҳафталик доирасида туманда маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари, нуронийлар ва ёшлар учрашувлари, саёҳатлар ташкил этилмоқда. 

Бугун ана шундай эзгу тадбирлардан бири туманнинг Сочтепа маҳалласи, "Ўзбегим" тантаналар саройида бир гуруҳ нуронийлар, меҳнат фахрийлари иштирокида бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Республика Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари Собиржон Муродов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари Зокиржон Раҳмонов иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда кексаларга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида сўз юритишди. Нуронийлар хонадонимиз кўрки, дастурхонимизни эса файзу-баракоти эканлиги, уларнинг хайрли дуолари ҳаётимиз, оилаларимиз, Ватанимиз ҳамда йўлларимизни ҳамиша нурафшон этиб туриши ва яхши ишларга ундаши таъкидланди. 

Бир пиёла чой устида кечган ширин дийдор барчага хушкайфият бахш этиб, пиру-бадавлатлар бугунги кунга шукроналар айтишди. 

Байрам тадбири давомида юрт ривожи, маҳалла тинчлиги ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча тадбир иштирокчилари-нуронийларга иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Хушовоз санъаткорлар томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар, ёш ижодкорларнинг чиқишлари эса барчага янада кўтаринкилик бағишлади.

Ҳафталик доирасида кексаларни эъзозлаш, уларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга улашишга қаратилган хайрли тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.