Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули Кичик Оқмачит маҳалласида бўлиб ўтди

×

 2022-09-30 14:50:52    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Кичик Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилган қабул давомида қишлоқ аҳли ва туманнинг бошқа ҳудудларларидан ташриф буюрган фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам ва кадастр каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлар қабул қилинди. 

Қабул давомидаги ҳудуд ёшлари билан учрашувда ҳам уларнинг таклиф ва мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Муамммоларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.