Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Келажак авлод меъморларининг касб байрами Ўзбекистон туманида кенг нишонланмоқда

×

 2022-09-30 10:56:50    59

PDF yuklash
Chop etish


1 октябрь–Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам тадбирлари Ўзбекистон туманининг барча гўша ва масканларида кенг нишонланиб, эътиборли ва шарафли касб эгаларига, фахрий устозларга эҳтиромлар кўрсатилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири кеча туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан соҳа ходимлари, МТТ директорлари ва фахрий устозлар иштирокида ташкилланди.

"Висол" тантаналар мажмуасида ўтказилган байрам маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирок этди.

Тантана аввалида сўз олган туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев тизимнинг барча фидоийларига ўзининг самимий тилакларини изҳор қилди. 

Мактабгача таълим соҳаси ривожи, айни йўналишдаги ислоҳотларнинг тумандаги ижроси, эришилаётган ютуқлар қайд этилиб, бунда устоз-мураббийларнинг мураккаб, аммо шарафли меҳнатлари, фидоийликлари алоҳида эътироф этилди. Юртимиз эртаси бўлмиш ёшларга илк таълим-тарбия беришда жонбозлик кўрсатаётган барча мураббийларга илиқ қутлов ва миннатдорликлар етказилди.

Самарали фаолияти ва фидойилиги билан ёш кадрларга ибрат бўла олган бир гуруҳ соҳа фахрийлари муносиб тақдирланди. Уларга туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлимининг ташаккурнома хамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўтаринки руҳда ташкилланган тадбир дастурхон атрофидаги ширин суҳбат, куй-қўшиқ ва рақслар билан янада файзли ўтди.

Мўътабар касб эгаларини янада улуғлашга қаратилган байрам дастурлари туманнинг барча масканларида давом этмоқда.