Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мўътабар масканда эҳсон маросими ўтказилиб, юртга тинчлик, халққа фаровонлик ва деҳқончиликларга барака сўраб дуолар қилинди

×

 2022-09-28 20:17:12    77

PDF yuklash
Chop etish


Бугун эрта тонгдан, Ўзбекистон туманидаги “Мўйи муборак” зиёратгоҳида эҳсон маросими ўтказилди. 

Унда нуронийлар, туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. 


- Юртимиз ободлиги, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ҳар бир эзгу амалларнинг натижадорлиги ва янада давомийлиги, деҳқончиликларимизнинг барокати йўлида сиз каби азиз нуронийлар дуолари, қимматли панду насиҳатларинг доимо муҳим, дея таъкидлади кексалар билан суҳбатда туман раҳбари Шерзоджон Юлдашев. 


Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Дуоларда Яратгандан юртга тинчлик ва хотиржамлик, халқимизга фаровонлик, оилаларга бахт-саодат, туманимизнинг деҳқончилик ҳамда бошқа барча соҳаларида барака ва унум сўралди.