Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи
2022-09-27 18:32:54 132
Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбаси бошлиғи Холиқбердиев Лазизбек Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси туманимизда “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамоили асосида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтди.
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси “Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбаси томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлариниг бухгалтерия хисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларга тузатишлар киритишда хамда солиқ органларига алоқадор бошқа масалалар бўйича ёрдам кўрсатилинмоқда.
2022 йил август ойида жами 53 янги тадбиркорлик субектлари рўйхатдан ўтди ва уларга бошланғич бухгалтерия хисоботларини юритиш ҳамда солиқ хисоботларини тақдим этиш бўйича амалий тушунчалар берилди.
2022 йил июнь ойи мобайнида 247 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шулардан 101 та субъектлардаги камчиликларни бартараф этишди. 37 та тадбиркорлик субектларига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби хақида амалий тушунчалар берилди. Шундан E-aktiv ААТ бўйича хамда 92 та E-imtiyoz ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаларни ўргатиш ишлари амалга оширилди. 174 та ШХРдан кўчирма бериш, 21 та холатда 85591,0 минг сўм ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқ турларида бўлган солиқ қарзи суммасига сингдирилди хамда 2 холатда 32200,0 минг сўм ортиқча тўловлар солиқ тўловчининг хисоб рақамига қайтарилди. 124 та бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Солиқлар иқтисодиётимизнинг устуни ҳисобланиб, ижтимоий тараққиётимиз манбасидир. Шундай экан, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам тизимда давом этаётган ислоҳотларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиладилар.
Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари хар доим туманимиз аҳолиси ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириб, юртимиз равнақига муносиб хисса қўшишларига биргаликда ёрдам беришларини яна бир бор таъкидлаб ўтади.
Л.Холиқбердиев
Ўзбекистон туман ДСИ “Тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш” шўъбаси бошлиғи