Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-09-27 11:42:01 133
Ижтимоий тармоқларда “Турк актёрлари Бурак Ўзчивит ва Нургул Яшилчайнинг "саҳнадаги майнавозчилиги" учун сарфланган маблағ эвазига ҳеч бўлмаса мана бунақа аҳволдаги мактабларни таъмирласа бўлармиди?” деган мазмундаги хабар тарқалиб, унда Ўзбекистон тумани Мингтут маҳалласида жойлашган 33-мактабнинг баъзи ўқув хоналарининг таъмирталаб эшиклари билан боғлиқ суратлар илова қилинган.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1984 йилда қурилган бўлиб, 1144 нафар ўқувчи ўрнига эга.
Мактаб 2004 йилда 140 миллион сўм маблағ эвазига жорий таъмирланган бўлса, 2020 йилда туман ҳокимлигининг кўмаги билан унинг фасад қисми, девор ва кириш дарвозаси замонавий кўринишга келтирилган.
2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман ХТБ томонидан мактаб учун 4 дона 50 КВТ иситиш қозони ички иситиш тармоғига ўрнатиб берилган.
2021 йилда эса таълим масканида 439,8 миллион сўм маблағ эвазига пудратчи такишлот “Элит Гранд қурилиш” МЧЖ томонидан навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, айнан 2021 йилда 2-сектор раҳбарининг ташаббуси ҳамда саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги билан 123 миллион сўм маблағ эвазига 16 очколи ташқи ҳожатхона янгидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган. Ҳомийлик маблағлари жалб этилиб, 5 та ўқув хонаси пол қисми ҳам янгиланган.
Жорий 2022 йилнинг август ойида эса туман ҳалқ таълими бўлимининг ташаббуси билан тегишли тартибда йўналтирилган ҳомийлик маблағлари эвазига мактабнинг ўқув хоналари учун 10 та замонавий эшиклар ҳам ўрнатилган.
Қайд этилишича, айни 2022-2023 ўқув йили олдидан 2-сектор раҳбарияти ташаббуси билан қўшимча равишда яна 5 миллион сўмга яқин ҳомийлик маблағи мактаб инфратузилмасини яхшилаш учун йўналтирилган.
2023 йил Инвестиция давлат дастурига мазкур 33-сонли мактабни капитал таъмирлаш лойиҳаси киритилиши белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Шу ўринда, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими раҳбарияти туманда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам равишда таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни кўриб бормоқда.