Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди
2022-09-26 22:45:15 133
Бугун Ўзбекистон туманидаги “Умид” тантаналар мажмуасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, туманимиздаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб келаётган 300 нафардан зиёд устоз ва мураббийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.
Тантанали тадбир аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов йиғилганларни, улар орқали тумандаги барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан самимий қутлади. Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида устоз ва мураббийларнинг ҳиссаси беқиёслиги, шунинг учун ҳам устоз-мураббийларнинг улуғ хизматлари доимо юксак қадрланиши яна бир бор таъкидланди.
Туман ҳалқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган 3 минг 400 нафардан зиёд педагог-мураббийлар ўз касбининг фидоийлари эканлиги, соҳа ривожи йўлида ҳар бир устознинг ўзига хос ютуқ ва зафарлари бисёрлиги эътироф этиб ўтилди.
Тадбир давомида тизимда ёшларга таълим-тарбия беришдаги самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган бир гуруҳ устоз-мураббийларга туман ҳокимлиги, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тўкин дастурхон атрофидаги ширин дийдор ва самимий суҳбатлар шу куни тадбир иштирокчиларини, таълим тизими ходимларини бир бирларига яна бир бор яқинлаштирди.
Туманнинг хушовоз санъаткорлари ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари, гўзал тароналар эса рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.