Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2-сектор ҳудудида аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
2022-09-23 19:23:21 137
Ўзбекистон тумани прокуратураси, бевосита 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали ва туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари жалб этилиб, сектор ҳудудида аҳоли учун тиббий кўрик ташкил қилинди.
Ҳудуддаги 72-сонли оилавий поликлиникада ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда асосан маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтар”ларидаги фуқаролар қамраб олиниб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, тиббий кўрик давомида 10 дан зиёд тор доирадаги шифокорлар бугуннинг ўзида 320 дан ортиқ фуқаролар саломатлигини текширишган. Шундан, 9 нафар фуқароларга вилоят шифохоналарида даволаниш учун тавсия, 1 нафар фуқарога бепул операция учун ордер, 21 нафарига туман шифохонасида бепул даволаниш учун йўлланма берилди. 2 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи тайинланиши учун тегишли тартибда тиббий-форма тўлдирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бир нафар фуқарога эса автоматлаштирилган пультли ногиронлик аравачаси топширилди.
Шунингдек, фуқароларнинг 45 нафари бепул электрокардиография, 29 нафари флюорография, 76 нафари ультратовуш текширувларидан ўтказилиб, уларга ҳам зарур тиббий тавсиялар берилди. Шу куни 13 нафар фуқаролар стоматолог муолажалар ҳам олишди.
Жараёнларда сектор ҳудудида ижтимоий ёрдамга муҳтож 7 нафар гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларга зарур тиббий тавсиялар ва дори-дармон воситалари ҳам берилди.
Тадбир доирасида "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлимидан 23 турдаги дори-дармон воситалари аҳоли вакилларига бепул тарқатилди.