Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кун.уз, Дарё.уз каби янгиликлар сайтига ўхшаш сайтни очиш учун нима қилиш керак?

×

 2022-09-23 12:06:16    113

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги кунда кўпчилигимиз Кун.уз, Дарё.уз каби янгиликлар сайтларини ҳар куни кўздан кечириб давлатимизда ҳамда бутун жаҳонда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб турибмиз. Айрим вақтларда мен ҳам шунга ўхшаш сайт очсам бўладимикан? деган ҳаёл мияга келади ва “бу жуда қийин бўлса керак” деган гумон ушбу ишни ҳали бошламасдан тўхташга чақиради. Аслида ҳақиқатан ҳам қийинми? Йўқ, қийин эмас.

Шу ҳақида қисқача ҳуқуқий тушунтиришларни кўриб чиқамиз.

Аввало бу соҳа Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги қонун билан тартибга солинган. Қонуннинг 8-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар. Оммавий ахборот воситаси бир нечта муассис томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин.

Қуйидагилар оммавий ахборот воситасининг муассиси бўлиши мумкин эмас:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс;

фаолияти қонун билан тақиқланган нодавлат нотижорат ташкилоти.

Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган юридик шахслар томонидан оммавий ахборот воситалари таъсис этилишига йўл қўйилмайди.

Қонуннинг 19-моддасига асосан Оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.  Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза рўйхатдан ўтказувчи органга белгиланган тартибда муассис томонидан берилади.Муассиснинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак. Бунинг учун аввало ариза билан мурожаат қилиш лозим бўлади.

Қонуннинг 21-моддасига асосан фақат ўз расмий хабарлари ва материалларини, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;

корхона, муассаса, ташкилотнинг (шу жумладан ўқув ва илмий муассасанинг) ўз эҳтиёжларини қондириш учун адади юзтагача нусхада чоп этиладиган даврий босма нашрлар;

кабель тармоқлари орқали олиб бериладиган (кўрсатиладиган) теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар, шунингдек тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса) биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланадиган аудио-, аудиовизуал хабар ва материаллар рўйхатдан ўтказилиши талаб этилмайди:

Юқоридагилардан кўринадики, агар фуқаро интернет орқали оммавий ахборот сайтини очмоқчи бўлса бу жуда қийин эмас, фақат ушбу қонун билан бир қатор танишиб олиб, қонун талабларига риоя қилган ҳолда сайтни юритса йиллар ўтиб албатта ўзининг миллионлаб обуначи ва мухлисларини тўплаши мумкин бўлади. Қонун матни билан LEX.UZ сайти орқали бемалол танишиш мумкин.

Н.Пайғамов

Ўзбекистон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси