Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарздор ота 2 нафар фарзандига 235.670.570 сўм алимент пулларини олдиндан тўлади
2022-09-21 19:43:03 123
ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 06.06.2022 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Н.Л.дан ундирувчи А.Х.нинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 06.06.2022 йилдан бошлаб, фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Қарздор Н.Л. 19.09.2022 йил куни ундирувчи А.Х. билан ўзаро келишган ҳолда 2 нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 235.670.570 сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаган.
Ундирувчи А.Х. бюрога ариза билан мурожаат қилиб, фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бериладиган барча 235.670.570 сўм алимент пулларини қарздор Н.Л.дан тўлиқ олганлиги учун ижро ишини тамомлашни сўраганлиги сабабли, ижро ҳужжати тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими