Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёғочни қайта ишлаш ва мебелсозлик - Деҳқонобод маҳалласининг “драйвери”

×

 2022-09-21 17:26:02    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Деҳқонобод маҳалласидаги 840 та хонадонда 3 минг 370 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 

Маҳалланинг асосий “ўсиш нуқтаси”, яъни “драйвери”- ҳунармандчилик, ёғочни қайта ишлаш- мебелсозлик ҳисобланади. Аксарият хонадон эгалари-моҳир усталар шогирдлар тайёрлаб, шу ерда мебелсозлик цехларини ташкил этишган. Бу билан эса албатта, ҳудудда нафақат соҳа ривожи, балки бандликни таъминлашга эришилмоқда.

Ана шундай усталардан бири Анваржон Ўриновлар хонадонида 3 та ака-ука кўп йиллардан буён ушбу фаолият билан шуғулланади. Уларнинг ҳар бири 5-10 нафардан ёшларга шу касбни ўргатмоқда. Хонадонда тайёрланаётган замонавий “хайтек” (Hi-Tech) услубидаги эшик-ромлар, мебель жиҳозлари нафақат туманда қурилаётган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонлари кўркига кўрк қўшмоқда, балки қўшни Тожикистон ва Қирғизистон бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

Яна бир хонадонда 28 ёшли уста Муҳаммадбобур Азамов ёш бўлишига қарамай, ушбу ҳунарни пухта эгаллаб, ҳозирда ўнга яқин шогирдлари билан замонавий МДФ эшик ва ромлар ишлаб чиқармоқда. Ёш устанинг таъкидлашича, маҳсулот сифати ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида шу йили Хитой давлатидан қиймати 17 минг АҚШ доллари бўлган замонавий дастгоҳ келтирган. Ушбу дастгоҳ ёрдамида ёғочга ишлов бериб, бир кунда 25 тагача эшикларни тайёр ҳолатга келтириш имконияти эга. Буюртма асосида тайёрланаётган эшик ва ромлар республикамиз вилоятларида ҳамда Тожикистон бозорларида харидоргир ҳисобланади.