Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Йилнинг энг яхши мактабгача таълим ташкилоти ошпази” кўрик-танлови ўтказилди

×

 2022-09-20 18:18:03    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим ташкилоти ошпази” касбий кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди. 

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, шу йўналишда фаолият олиб бораётган ходимларни касбий маҳоратини ривожлантириш ва фаолиятини самарали ташкил этаётган МТТлар ошхоналарининг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танлов мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкилланди. 

Бугунги кўрик-танловда ҳудудлар босқичида ғолибликни қўлга киритган 9 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ошпазлари ўз касбий маҳоратларини намойиш этишди. 

Якунда ғолиб деб топилган иштирокчилар мактабгача таълим бўлимининг турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.