Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани аҳолисига жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 52 минг 140 дан зиёд чақириқлар бўйича тез тиббий ёрдам хизматлари кўрсатилди
2022-09-20 17:25:28 132
Ўзбекистон тумани аҳолисига 1 та тез тиббий ёрдам бўлими, 17 та ТТЁ шаҳобчаси (шундан, марказда 5 та ва туманнинг бошқа ҳудудлари бўйича 12 та) ҳамда улардаги тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Бўлимда 84 нафар шифокор ва 209 нафар ўрта тиббиёт ходими туман аҳлига тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш туну-кун фаолият кўрсатади.
Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 9 млрд. 704 млн. сўм (2021 йил давомида эса ушбу кўрсаткич 8 млрд. 110 млн. сўмни ташкил этган) ажратилган.
Тез тиббий ёрдам бригадаларини тиббий ва техник жиҳозлар, дори-дармон воситалари билан таъминланган бўйича 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида 321 млн. 452 минг сўм ажратилди ва шу кунгача ҳар-бир чақириққа 4 325 сўмдан тўғри келди. Ушбу кўрсаткич, албатта йил якунига қадар янада ошиши кўзда тутилган.
Бўлим томонидан туман бўйича ўтган 2021 йилда 31 минг 120 дан ортиқ беморга амбулатор ёрдам ва 92 минг 720 дан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилган. 2022 йилнинг ўтган 8 ойи давомида эса саломатлик посбонлари 16 минг 580 дан зиёд тумандошларимизга амбулатор ёрдам ва 52 минг 140 дан зиёд чақириқлар бўйича тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатишди.