Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидан жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида умумий қиймати 6,019 млрд. сўм бўлган 5 та таклиф ғолиб бўлди

×

 2022-09-19 11:24:27    55

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Республика Молия вазирлигининг маълум қилишича овоз бериш якунларига кўра мамлакатимиз бўйлаб жами 1418 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. 

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тумани бўйича фуқаролар томонидан жўнатилган таклифлардан умумий қиймати 6,019 млрд. сўм бўлган 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Хусусан, “Сулаймон", “Ислом”, “Қушқўноқ” ва “Фаровон келажак” маҳаллалари ички йўлларини таъмирлаш ҳамда 2-умумтаълим мактаби инфратузилмасини яхшилаш юзасидан платформага киритилган ташаббуслар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур  таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Туман бўйича ғолиб ташаббуслар рўйхати билан ????ушбу манзилда???? танишишингиз мумкин.