Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 139 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани маҳаллаларида кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларига старт берилди

×

 2022-09-17 17:46:47    86

PDF yuklash
Chop etish


Бугундан Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда ёшлар ўртасида миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақалари бошланди. 

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш мақсадида ташкилланган мусобақанинг “Қумбосди” маҳалласидаги очилиш баҳсларида туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов иштирок этди. 

Туман прокурори юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб, барча иштирокчиларга омад тилади. Спортчи йигит-қизларга “яктак” спорт кийимлари тақдим этилди. 

Беш муҳим ташаббус доирасида дастлаб, маҳаллалар кесимида ўтказиладиган мусобақанинг секторлар босқичи ҳам ташкилланади. Якунда туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ёш полвонлар муносиб тақдирланиб, сўнгра вилоят миқёсида гиламга чиқадилар.