Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 148 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар

×

 2022-09-17 11:44:46    63

PDF yuklash
Chop etish


«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 779-сонли қонунига кўра Сайлов кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ҳусусан, кодекснинг 9-моддаси 7 ва 8-қисмлари «Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари сони Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларининг сони эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари талаблари инобатга олинган ҳолда белгиланади.

Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тузилади» деган бандлар билан тўлдирилди.

Шунингдек, ушбу қонун билан кодекснинг 15-боби “Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови” номли 93/1-моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови маъмурий-ҳудудий бирликларни ташкил этиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар кабул қилинганидан кейин икки ой ичида ўтказилади.

Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайлов округи сайловга йигирма саккиз кун қолганда, округ сайлов комиссияси сайловга йигирма беш кун қолганда, сайлов участкаси эса сайловга йигирма кун қолганда, участка сайлов комиссиялари сайловга ўн беш кун қолганда тузилади. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўн беш кун қолганда тугалланади.

Агар кейинги сайлов кампанияси бошланишига уч ойдан кам вақт қолган бўлса ёки ваколатлари сақлаб қолинган ва янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликнинг халқ депутатлари Кенгаши таркибига кирган депутатлар сони халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашида ўн беш кишини ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашида ўттиз кишини ташкил этса, янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилмаслиги мумкин».

Сайлов кодексига киритилган ушбу ўзгартишлар авваламбор халқ манфаатлари йўлида олиб борилаётган чуқур ислохотларнинг номоёндаси бўлиб, такомиллашувнинг яна бир босқичи эканидан далолатдир.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси