Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Гиёҳвандликка қарамлик” – иродасизликнинг чўққиси

×

 2022-09-17 11:33:48    133

PDF yuklash
Chop etish


Тиббий адабиётларда гиёҳвандлик тушунчасига турли хил таъриф берилган. Хусусан психиатрия маълумотномасида гиёҳвандлик деганда таббий ёки суний захарли моддаларни давомли истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган вақтинчалик ёки сурункали захарланиш холати тушунилади дея қайд этилган.

Айни холатда гиёҳвандлик тушунчасининг мазмунига хар қандай захарли моддаларни истеъмол қилиш ва бунинг натижасида келиб чиқадиган хам сурункали, хам вақтинчалик захарланиш холати киритилган. Бундан ташқари мамлакатимизда 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунда гиёҳвандлик тушунчасига гиёҳвандлик воситаларига руҳий жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик деган таъриф берилган.

Гиёҳвандлик-гиёҳвандлик воситалари, психатроп моддалар ва прекурсорларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш туфайли юзага келадиган, мазкур моддалар ва воситаларга жисмоний ва рухий қарамликда кечадиган ижтимоий салбий ходисадир. Айтиш керакки гиёҳвандлик касаллигига йўлиққан беморларда кузатиладиган беморларда кузатиладиган ўзгаришлар қарамлик психофизиологик механизмлари билан бир қаторда, гиёҳвандлик воситаларининг захарли тасири натижасида асаб тизимининг органик шикастланиши билан хам боғлиқ.

Хусусан морфинизмда шахснинг феъл-атвори аста-секин ўзгаради, у такаббур, ёлғончи бўлиб қолади, қизиқишлари доирасида тораяди ва фақат гиёҳванлик воситаларини қўлга киритишдан иборат бўлади. Кайфияти жиззакиликдан тўлиқ апатия, бефарқликкача бўлган доирада ўзгаради. Бундай йўлга кирган кимсалар гиёҳвандлик воситаларини қўлга киритиш учун сохтакорлик ўғрилик ва бошқа жиноятларга қўл урадилар. Абстиненция холатида улар ўзгаларга тахдид соладилар, хақорат қиладилар, агрессив хуружлар ва ўзини ўзи ўлдиришга уринишларга қодир бўладилар. 

2022 йил 21 февраль куни Ўзбекистон  туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон тумани Пасткиқўриқ м.ф.й. Беруний кўчасида гиёҳвандлик “қарамлигига” учраган Шерали (имслар ўзгартирилган)нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли  автомашина тўхтатиб, кўздан кечирилганда унинг  ёнидан  “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган. Шерали тадбир ўтказилишидан аввал ушбу гиёҳвандлик моддасининг бир қисмини таниши Жавлонга 100.000 сўм эвазига сотганини билдириб, унинг кўрсатмаси бўйича тадбир давом эттирилиб, Жавлоннинг ёни кўздан кечирилганда ўткир хидли “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда ва 100.000 сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши Ўзбекистон туман судида кўрилиб,  Шералига гиёҳвандлик воситаларидан мунтазам равишда захарланиш натижасида организим фаолияти, унинг барча жисмоний ва рухий функциялари аста секин издан издан чиқиши, гиёҳвандларга барвақт ўлим тахдид солиши, гиёҳвандликнинг ижтимоий зарари унинг тарқалиши жамиятга жуда катта моддий зарар етказиши тўғрисида тушунча берилиб, унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Ш. Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси