Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Заковат" - зукколикка элтади

×

 2022-09-16 17:36:15    60

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.

Сочтепа маҳалласидаги “Ўзбегим” тантаналар мажмуасида қизғин баҳсларга бой ўтган билимлар мусобақаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Заковат интеллектуал клуби” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкилланди.

Давлатимиз раҳбарининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан таркиб топган 70 та жамоа иштирок этди.

Мусобақа якунида ғолиб сифатида эътироф этилган 31, 69 ва 15-умумтаълим мактаблари жамоалари вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, эсдалик совғалари билан ҳам тақдирланди.