Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари Оқтепанинг “Ипак йўли” кўчасига кўчди
2022-09-16 09:32:28 155
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида таъмирталаб ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Манзилли дастур асосида тумандаги 12 та аҳоли яшаш пунктида 5 км масофада ана шундай ички хўжалик йўллари қурилиши белгиланган.
Куни-кеча Яйпан шаҳрининг 300 метрли “Жасорат” кўчасини равонлаштирган пудратчи ташкилот-“Great silk road service” МЧЖ қурувчи-усталари айни кунларда Оқтепа маҳалласидаги “Ипак йўли” кўчасини ҳам шу тарзда бетон қоплама билан қайта қуришга киришишди.
Кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари манзилли рўйхат асосида маҳаллалар бўйлаб давом этади.