Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупция – давр кушандаси

×

 2022-09-16 09:27:35    72

PDF yuklash
Chop etish


Дунё мамлакатлари орасида энг кенг тарқалган жиноятлардан бири бу коррупция ҳисобланади. Шу вақтга қадар ҳеч бир давлатда коррупция йўқолмаган ва уни йўқотиб ҳам бўлмайди. Чунки дунё мамлакатлари тарихидан маълумки, коррупцияни фақат камайтириш мумкин, холос. Дунёда энг ривожланган давлатда ҳам коррупция бор. Коррупция ўзи нима? Коррупция бу мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланиш ҳисобланади.

Мутаҳассислар фикрича, коррупция “сотиш” ва “сотилиш” деган маъноларни ҳам англатар экан. Коррупция жамият тараққиётига ғов бўлиб, ёш авлоднинг онгига зарар келтиради ва келажаги бор шахснинг илдизига болта уради. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида, айниқса Президент Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, корупцияга қарши кураш янада кучайтирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилинганлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Коррупция жинояти учун энг оғир жазо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддасида келтирилган. Унга кўра, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилишдан ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, пора бериш ҳам муносиб жазога тортилиши белгилаб қўйилган. Ислом дини ҳадисларида ҳам тупроқни ейиш ҳаром луқмани ейишдан яхшироқлиги кўрсатиб ўтилган.

Коррупция жиноятига қарши жазо муқаррардир. Шунга қарамай, мансабдор шахслар томонидан коррупцияга кўл уриш ҳолатлари учрамоқда. 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш,  коррупцияга оид жиноятларни ўз вақтида ва барвақт аниқлаш ва аҳолининг коррупцияга қарши курашда уларнинг фаоллиги янада ошириш ва уларнинг қўшаётган ҳиссаси учун муносиб тақдирлаш низомнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ислоҳотларимизнинг самараси кўп жиҳатдан қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантириш каби 4 омилга боғлиқ. Коррупция демоктратия ва қонун устуворлиги асосларига зарар етказиб, инсон ҳуқуқларини бузишга олиб келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупциядан 2,6 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрмоқда.  Шу сабабли, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир шахснинг асосий бурчи бўлиши лозим.

Сардорбек Холиқов 

Фарғона вилоят суди cудья катта ёрдамчиси