Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Оқ олтин” мавсумида илғор теримчилар рағбатлантириб борилмоқда

×

 2022-09-14 16:44:40    60

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон тумани пахта далаларида йиғим-терим ишлари мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Хўжаликларда белгиланган барча агротехник тадбирлар йил давомида тизимли бажарилиб, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С-8290”, “Наманган-77” ва “Андижон-35” каби навлари парваришланди.

Умумий хирмонга 17 минг тоннадан зиёд “оқ олтин” етказиб бериш йўлида ташкил этилган 100 та терим отряди аъзолари томонидан йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Миришкор бободеҳқонларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштириштирилган ҳосилни териб олишда фаол иштирок этаётган кўнгилли теримчилар ва хўжаликлар аъзолари муносиб рағбатлантирилиб ҳам бориляпти. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун А.Ниёзов ММТП ҳудудида жойлашган “Азизбек юксалиш сари” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, ана шундай теримчилар ҳолидан хабар олди. 

Фермер хўжалик пахтакорлари жорий мавсум учун 29,7 гектар майдонга “С-8290” навли чигит қадаб, яқин кунларда 81,5 тоннадан ошиқ пахта тайёрлаш маррасини кўзлаб туришибди. 

Теримнинг бориши ва ҳашарчиларга яратилган шароитлар билан танишган туман раҳбари, теримчилар билан самимий мулоқот қилди. Уларга ҳалол ва баракали меҳнатларида унум ва барака тилади. Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги