Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшларни янада бирлаштирган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми Ўзбекистон туманида қизғин тус олди

×

 2022-09-14 16:40:30    175

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда старт олган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми ёшлар фаоллигида давом этмоқда. 

Айни кунларда маҳаллаларда 7-10 ёш (қувноқ стартлар, шахмат, шашка), 11-15 ёш (енгил атлетика, мини-фудбол, шахмат, шашка, стол теннис, миллий халқ ўйинлари), 16-21 ёш, 22-26 ва 27-30 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида (воркоут, шахмат, шашка, стол теннис, волейбол, стритбол, миллий кураш) спорт турлари буйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишади.

«Беш ташаббус олимпиадаси» давомида маданият ва санъатни тарғиб қилишга қаратилган «Ёшлар рақс фестивали», «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» республика танловлари, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган волейбол, енгил атлетика, стритбол, шахмат, шашка, бадминтон, стол тенниси, миллий кураш бўйича республика спорт мусобақалари, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган «Киберспорт» мусобақаси, ёшларнинг мантиқий билимларини оширишга қаратилган «Заковат» интеллектуал ўйини, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган анъанавий «Ёш китобхон», «Қувноқлар ва зукколар» каби танловлар маҳалладан бошлаб ташкил этилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги