Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қарздор 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

×

 2022-09-13 09:43:35    169

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими иш юритувидаги ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор М.А.дан ундирувчи М.Д.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан бюронинг ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтиришлар сабаб қарздор ота ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини тушунган ҳолда ундирувчи билан келишиб, фарзандининг  таъминоти учун уни вояга етгунига қадар ҳисобланган 5 йиллик, яъни 55.331.219 сўм алимент пулларини 12.09.2022 йил куни ундирувчи М.Д.нинг Алоқа банкда очилган шахсий пластик картасига ўтказиб берди ва ундирувчининг аризасига кўра мазкур ижро иши тамомланиб, қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва таъқиқлар тўлиқ бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими