Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида бира тўла 3 та фермер хўжалиги пахта тайёрлаш бўйича кўзланган маррани биринчилардан бўлиб забт этди
2022-09-10 18:19:01 133
Ўзбекистон тумани пахтакорларининг машаққатли меҳнатлари билан бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.
Илғор фермерлар эса белгиланган пахта тайёрлаш режасини уддалаб, куч-ғайрат ва шижоат, миришкорлик ҳамда меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этишни бошлашди.
Ана шундай фермерлардан “Қолгандарё сара полизи”, “Жўрахон Бузрукова” ва “Баҳодиржон Иқболжон Мухторовлар” фермер хўжаликлари пахта тайёрлаш режасини туманда биринчилардан бўлиб бажардилар.
Қолгандарё чўлларида 13 гектар ерда пахта етиштирган “Қолгандарё сара полизи” фермер хўжалиги мавсумда 50,6 тоннадан ошиқ ҳосилни териб олган бўлса, “Ғаниобод” ММТП ҳудудида жойлашган “Жўрахон Бузрукова” фермер хўжалиги 6,2 гектар майдонда шу кунгача 25 тоннадан зиёд “оқ олтин” етиштирди. “Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Баҳодиржон Иқболжон Мухторовлар” фермер хўжалиги миришкорлари ҳам 6,2 гектар майдонда пахта етиштириб, 25 тонналик режани ортиғи билан уддалади.
Таъкидланишича, ҳар уччала хўжаликларнинг далаларида ҳали ҳосил мўл. Хўжалик аъзолари, илғор кўнгилли теримчилари билан биргаликда терим суръатини пасайтирмай, умумий хирмонга яна мўл ҳиссаларини қўшишмоқчи.
Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан бирга “Булут текстил” пахтачилик кластерига қарашли пахта қабул қилиш масканида бўлиб, ризқ-рўзимиз бунёдкорларини эришган муносиб ғалабаси билан табриклади.
Илғор фермерларга миллий урф-одатимизга кўра тўну дўппи кийгазилиб, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Айни кунларда тумандаги пахта майдонларида "оқ олтин" ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.