Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупция балосига қўл урганнинг аянчли тақдири
2022-09-10 09:45:11 123
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар белгиланиб келмоқда. Лекин нафс деган офатнинг қурбонига айланаётганлар ҳамон орамизда учраб келмоқда.
Хусусан, М.М фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходими Ф.Ж ва МЧЖ раҳбари М.Х билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда 2020 йил декабрь ойида Учкўприк тумани, «Оқсув» маҳалла фуқаролар йиғини, Момочол қишлоғидаги томорқа ер майдонида вертикал суғориш қудуғини бурғулаш ва ишга тушириш лойиҳаси амалда ишга туширилиб, электр насос, қувурлар, шунингдек, бошқариш станцияси билан жиҳозланмаган ва ҳудуддаги 30 та аҳоли томорқа ерлари сув билан таъминланмаган бўлса-да, сув чиқарилгани ва 30 та аҳоли томорқа ерлари сув билан таъминланганлиги ҳақида сохта далолатномани ҳамда ҳисоб фактураларни тайёрлаб, уларни имзолатиб, уларни қалбаки эканлигини била туриб, Учкўприк тумани ҳокимлигидаги лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига тақдим қилиб, уни тасдиқлатиб, тўловга тақдим этиб, кўп миқдордаги 118.800.000 сўм бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилган.
Ушбу холат юзасидан жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди томонидан 26 апрель куни жиноят иши кўрилиб, суд мажлисида судланувчи М.Мнинг кўрсатувлари тингланиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари малакаланиб, М.М суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор ва пушаймон бўлсада унга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди. Суднинг қора курсида ўтириб, элу-юрт, ҳамкасблар ва оила аъзолари орасида юзи ерга қараган М.М афсуски қилмишини кеч англаб етди.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир. Коррупция балосига қўл урганнинг жазоси муқаррар.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси