Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Гиёҳвандлик ифори панжара ортигача етаклаб борди

×

 2022-09-10 09:40:29    147

PDF yuklash
Chop etish


Психиатрия маълумотномасида гиёҳвандлик деганда табиий ёки сунъий захарли моддаларни давомли истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган вақтинчалик ёки сурункали захарланиш холати тушунилади дея қайд этилган.

Айни холатда гиёҳвандлик тушунчасининг мазмунига хар қандай заҳарли моддаларни истеъмол қилиш ва бунинг натижасида келиб чиқадиган хам сурункали, хам вақтинчалик захарланиш холати киритилган. Гиёҳвандлик-гиёҳвандлик воситалари, психатроп моддалар ва прекурсорларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш туфайли юзага келадиган, мазкур моддалар ва воситаларга жисмоний ва рухий қарамликда кечадиган ижтимоий салбий ходисадир.

Гиёҳвандлик ифоридан маст бўлган Алижон 2022 йил февраль ойида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб, Фурқат тумани Шоимбек қишлоғи ҳудудида жойлашган дала майдони четларида ариқ бўйидан ёввойи наша ўсимликлари баргларидан юлиб олиб, яшаш хонадонида 0,45 граммни ташкил қилувчи озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қўлбола усулда тайёрлаб, 2022 йил 31 март кунига қадар сақлаб келган. 2022 йил 31 март куни Ўзбекистон тумани ИИБ Навбатчилик қисмига унинг гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланаётгани ҳақида келиб тушган аризага асосан, жиноятини фош этиш мақсадида Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган “назорат-харид” тезкор тадбири давомида Алижон Ўзбекистон тумани Яккатут м.ф.й. марказида кўчада 1 дона полиэтилен пакетда сотиш учун мўлжалланган ўткир ҳидли, қўнғир рангли гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани махсус харидор Валижонга қонунга хилоф равишда 160.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган, Алижондан махсус харидордан олган 160.000 сўм пуллар ҳамда махсус харидордан 1 дона полиэтилен пакетда бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси далилий ашё тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан суд мажлисида Алижонга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга гиёҳвандлик воситаларидан мунтазам равишда захарланиш натижасида организим фаолияти, унинг барча жисмоний ва рухий функциялари аста секин издан издан чиқиши, гиёхвандларга барвақт ўлим тахдид солиши, гиёҳвандликнинг ижтимоий зарари унинг тарқалиши жамиятга жуда катта моддий зарар етказиши тўғрисида тушунча берилиб, унга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Гиёҳвандликдан маст бўлган, қилмишини кеч англаб етган Алижон энди ўз сафарини оиласидан йироқда, панжара ортида ўтказишга мажбур, гиёҳвандлик ифори уни панжара ортигача етаклаб борди.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси