Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда мавжуд муаммолар ўрганилмоқда
2022-09-09 17:20:04 133
Ўзбекистон туманидаги мавжуд 79 та маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган энг долзарб муаммоларни аниқлаш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Туман сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар, республикадан бириктирилган масъуллар иштирокида ҳар бир маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиб, мавжуд муаммолар тингланмоқда.
Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш юзасидан энг долзарб масала ва таклифлар тегишли тартибда қайд этиб бориляпти.
Аҳоли билан мулоқотлар маҳаллаларда давом этмоқда.