Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким кубоги” мусобақаси ғолиблари аниқланди

×

 2022-09-07 19:59:28    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан маҳаллалар ўртасида волейбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилган мусобақа туман ҳокимлиги, спортни ривожлантириш бўлими, ёшлар ишлари агентлиги ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида аҳоли, айниқса, ёшларнинг спортга бўлган меҳрини янада ошириш, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишини таъминлаш ва спортнинг оммабоплигини тарғиб этиш мақсадида ташкилланди.

Спорт тадбирининг бугунги финал баҳси ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов иштирок этдилар.

Мусобақада тумандаги 20 дан зиёд маҳаллаларнинг 250 дан ортиқ спортсевар иштирокчилари қамраб олинган жамоалари ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Якуний финал учрашувида Абдурахмон Жомий номли маҳалла жамоасини мағлубиятга учратган Яйпан гузар маҳалласи волейболчилари “Ҳоким кубоги”га эга чиқди. Учинчи ўрин эса Бозор Яйпан маҳалласи жамоасига насиб этди.

Мусобақа ғолиби ва совриндорларига махсус кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги