Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида "Оқ олтин" мавсумига уюшқоқлик билан киришилди
2022-09-07 17:40:51 139
Туман пахтакорлари эрта баҳорда 4 минг 650 гектар майдонга чигит қадаб, режадаги 17 минг тоннадан зиёд пахта хирмони жамғаришни мақсад қилган.
Айни кунларда фермер хўжаликларида яхши ниятлар билан пахта теримига киришилган. Муносиб даромад манбаи ҳисобланган “оқ олтин”ни йиғим-теримига жорий йилда ҳам пухта тайёргарлик кўрилди.
Пахтанинг давлат харид нархи ошгани деҳқонларни ҳам теримчиларни ҳам руҳлантириб, шижоат билан меҳнат қилишга чорламоқда. Мажбурий меҳнатдан ҳоли равишда, қулай фурсат ва қўшимча даромад манбаидан фойдаланиб қолишни истаган кўнгилли теримчилар ҳосил йиғим-теримида иштирок этишмоқда.
“Бу мавсумда 19,8 гектар ер майдонида пахтанинг “С8290” навини етиштирдик. Хўжалигимиз аъзолари, кўнгилли ҳашарчилар билан эзгу ниятларни тилаб теримга тушганимизга уч кун бўлди. Дастлабки ҳосилни пахтачилик кластери ихтиёрига топшириб ҳам улгурдик. Теримчиларни ҳар йили иссиқ овқат ва қулай шароитлар билан таъминлаб, терим пулларини ўз вақтида етказиб берганмиз. Бу йил ҳам теримда истовчи ёшу-кекса, ҳаттоки оилавий қатнашишмоқда. Далаларимиз ҳали оппоқ чаманзор, ҳосилдорликни 50 центнерга етказишни режалаштирганмиз”, дейди “Мустақил Алимардон” фермер хўжалиги раҳбари Муқимжон Узоқов.
Туманда етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари ана шундай уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги