Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди
2022-09-06 20:17:51 133
Бугун туман маданият бўлими залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси Шухрат Мирзакировнинг туман суди томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахбороти;
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Элёр Исмоиловнинг суд томонидан 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги одил судлов фаолиятини амалга ошириш борасидаги ишлар юзасидан ахбороти;
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси Миркомил Мирмақсудовнинг Ўзбекистон тумани бўйича 2022 йил биринчи биринчи ярим йиллигидаги иш фаолияти юзасидан ахбороти;
Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмасининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида бирлашма раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;
Ўзбекистон тумани ҳудудидаги бир-бирини такрорловчи кўча номларини ўзгартириш ҳамда мавжуд кўчаларни тасдиқлаш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида;
Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлимининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими томонидан тизимда таълим сифатини ошириш бўйича 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
2023 йил суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яшилаш дастурини шакллантириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш учун ташкил этилган дастур лойиҳаларининг муҳокамаси тўғрисида;
Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Ўзбекистон туман инспекцияси томонидан 2022 йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоблар қайтарилди.
Якунда сессия ишида кўрилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.