Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллик байрами шодиёналари кунларида Нурсух марказида барпо этилган янги замонавий савдо мажмуаси иш бошлади
2022-09-06 19:59:40 139
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида мустақиллик байрами шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Байрам кунлари ҳудудларда фойдаланишга топширилаётган ижтимоий соҳа объектлари, бино-иншоатлар, савдо нуқталари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи масканлар тўйга тўёнадек бўлмоқда.
Бугун ана шундай масканлардан бири, Нурсух маҳалласи марказида шаҳарлардагидек барпо этилган замонавий савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов ва маҳалла аҳли вакиллари қатнашди.
Таъкидланишича, икки қаватли замонавий мажмуанинг барпо этилиши ва ишга туширилиши учун маҳаллий тадбиркор Жавлонбек Қодиров томонидан 800 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган бўлса, келгусида аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи яна қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Иштирокчилари билан биргаликда мажмуада яратилган шарт-шароит ва қулайликлар, маҳсулотлар турлари, нархи ва сифати билан яқиндан танишган туман раҳбари ушбу мўъжазгина маскан аҳолига қулай ва мақбул савдо хизматларини йўлга қўйиш, қолаверса, ҳудуднинг тадбиркорлик салоҳиятини юксалтириш йўлидаги навбатдаги хайрли қадамлардан бири эканлигини таъкидлади.
Шу куни маҳаллада “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган уч авлод учрашуви байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сўз олган туман ҳокими барчани энг азиз байрам билан яна бир бор самимий қутлаб, обод юртимизда мана шундай эзгу ва хайрли амаллар, ўзаро аҳиллик, тинчлик-тотувлик бардавом бўлишини тилади.
Байрам тантаналари дилдан суҳбатлар, санъаткорлар ва ёш ижодкорларнинг бадиий чиқишлари, қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги