Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлатботирлик 102 нафар ўқувчилар “Билимлар куни”ни янгиланган мактаб филиалида нишонлашди
2022-09-05 16:11:03 130
Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 70 та умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди.
“Давлатботир” маҳалласида жойлашган 15-умумтаълим мактаби филиалида ҳам биринчи қўнғироқ тадбири қўшалоқ байрам сифатида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Қурилганига 40 йилдан ошиб, фойдаланишга яроқлилиги ҳаминқадар ҳолатга келиб қолган филиал биносининг мазкур йилда туман ҳокимлиги ташаббуси билан жорий таъмирланиб, кўркам зиё масканига айлантирилгани қишлоқ аҳлига, айниқса ўқувчи ёшларга қувонч бағишлади.
120 ўринли мактаб филиалини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 360 миллион сўм сарфланди.
Шу муносабат билан бугун 102 нафар ўқувчини қабул қилган билим даргоҳининг очилиш маросими ташкилланиб, унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, халқ таълими бўлими мутасаддилари, педагоглар ва маҳалла аҳли иштирок этди.
Туман раҳбари йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллик қутлуғ тўйи ва янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий қутлади. Юртимизда қўлга киритилаётган ютуқ ва марраларнинг замирида албатта, таълим тизимидаги ислоҳотлар етакчи куч, асосий манба бўлиб хизмат қилаётганлиги, қай бир соҳани олмайлик, унинг ривожланишида таълим тизимидаги янгиланишлар асос бўлаётганлигини таъкидланди.
Билим даргоҳида ташкил этилган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” мавзусидаги “Мустақиллик дарси”да иштирок этган туман ҳокими, шу куни илк бор мактабга қадам қўйган ва бугун биринчи марта мактаб партасига ўтирган 30 нафар давлатботирлик 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини ҳам топширди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги