Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик 42 нафар мактаб ўқувчилари “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритдилар

×

 2022-08-31 22:13:43    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритган 42 нафар ўқувчилари ва уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Яйпандаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ташкилланган тантанали тадбирда туман раҳбари ўқувчи ёшларни эришган мазкур ютуқлари билан самимий қутлаб, уларга келгусида ҳам ҳар жабҳада улкан зафарлар ёр бўлишини тилади. 

Қайд этилишича, юксак савияда ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг мактаб босқичларида жами 8 минг 500 нафарга яқин ўғил-қизлар куч синашиб, уларнинг 4 минг 200 нафари туман босқичида ғолиблик учун беллашдилар. Вилоят финал босқичларида эса 80 дан зиёд туман ўқувчилари муносиб иштирок этишган.

Мусобақанинг кескин ва муросасиз кечган ҳал қилувчи вилоят босқичи баҳсларида спортнинг турли йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган 42 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг 6 нафар мураббийларига Халқ таълими вазирлиги томонидан таъсис этилган совғалар (ноутбук, телевизор ва велосипедлар), тегишли даражадаги диплом ва сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги