Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўркамлашиб, моддий техника базаси мустаҳкамланган яна бир таълим масканида байрам шодиёнаси кўтаринки руҳда нишонланди

×

 2022-08-30 22:42:49    59

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Ражабгарди маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактаб бино-иншоатлари 1971 йилда барпо этилгани қайд этилади. 

Айни кунга келиб таълим муассасасида 600 нафар ўқувчига 44 нафар устоз-мураббийлар таҳсил беришади. 


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги илк мавсумида таклифлари ғолиб деб топилган мактабда яқин орада ўзгача янгиланиш ишлари амалга оширилди. Таълим масканининг бошланғич синф ўқувчилари сабоқ оладиган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди. Бинонинг том қисмини тўлиқ таъмирлаш, иссиқлик тизимларини янгилаш, 50 га яқин эшик ва ромларни замонавийсига алиштириш, фасад қисмини таъмирлаш каби қатор бунёдкорлик ишларига 350 миллион сўм маблағ сарфланди.


Қайд этилишича, мактаб раҳбариятининг ташаббускорлиги билан ўтган ўқув йилининг бошида яна бир ўқув биноси “Ишонч” кредит-савдо марказининг 450 миллион сўмлик ҳомийлик кўмаги билан кўркам қиёфага келтирилган ва моддий-техник базаси мустаҳкамланган. 

Бугун мазкур билим масканида ҳам истиқлол айёми шодиёнаси бунёдкорлик ишлари тантанаси билан ҳамоҳанг равишда нишонланди. 


Маҳалла аҳли, оқсоқоллар, педагог мураббийлар ва ўқувчи ёшлар жам бўлган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов иштирок этди.    


Туман ҳокими мактаб жамоаси ва барча ражабгардиликларни байрам билан самимий қутлаб, бундай ташаббус ва имкониятдан самарали фойдаланишга эришган барча фидоийларга миннатдорлик билдирди. Ўқувчи ёшларга бошланадиган янги ўқув йилида янги омадлар тилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги