Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз: байрам арафасида Мурувват уйида яшовчиларга кўрсатилган меҳрдан диллар ёришди

×

 2022-08-30 17:53:41    130

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами Ўзбекистон туманидаги барча маскан ва гўшаларда кенг нишонланмоқда.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари доирасида хайру саховат, меҳру мурувватга йўғрилган савобли амаллар ҳам кенг қулоч ёзмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшовчилар учун байрам тадбири ташкилланди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари муассасада яшовчилар ҳамда уларни меҳр билан парваришлаётган тиббиёт ходимларини бугунги байрам билан самимий қутлади. Янги Ўзбекистонда элнинг азизлиги, инсон қадри баландлиги давлатимиз раҳбари бошчилигидаги ислоҳотларнинг жойлардаги мана шундай ижроси билан исботланаётганлиги ҳақида таъкидланди. 

Байрам йўқлови, самимий меҳр, тўкин дастурхон, улашилган байрам совғалари, куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури билан муассасада яшовчи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган 360 нафар бемор аёллар қалбларига шодлик улашилди. 

Шу куни меҳр масканида узоқ йил самарали ишлаб, қарилик нафақасига чиқаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига ҳам алоҳида иззат-икром кўрсатилди.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги